Германиялик футболчи Йоахим Лёвдан аразлаб, халқаро фаолиятини якунлади
May 17, 2018, 1:02 p.m. 11796

«Бавария» ҳужумчиси Сандро Вагнер Германия терма жамоасидан жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун таклиф олмагач, халқаро фаолиятини якунлади.

Футболчи бош мураббий Йоахим Лёвнинг қароридан қаттиқ норози бўлди.

«Терма жамоани зудлик билан тарк этаман. Мен ҳалоллигим, очиқлигим ва тўғри сўзлигим учун мураббийлар штабига маъқул келмадим, шекилли. Йигитларга омад тилайман, умид қиламанки, улар Россиядан жаҳон чемпиони бўлиб қайтишади. Фаолиятимдаги энг муҳим нарса эса юз бериб бўлган - севимли клубим «Бавария» таркибида ўйнамоқдаман» - деб ёзди Вагнер инстаграм саҳифасида.

Бундеслига 2017/18 мавсумида Вагнер «Бавария» таркибида 25та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.