ФИФА рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни ўзгармади
May 17, 2018, 3:37 p.m. 2694

ФИФА терма жамоаларнинг май ойи рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасида ўтган ойга нисбатан ўзгариш юз бермади ва 381 очко билан 88-ўринни сақлаб қолди. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон 13-поғонани эгаллаб турибди.

Умумий рейтингни Германия (1544) терма жамоаси бошқариб бормоқда. Кейинги ўринларни Бразилия, Бельгия, Португалия ва Аргентина эгаллаб турибди.