Фалькаога Америкадан жиддий таклиф тушди
May 17, 2018, 5:30 p.m. 1791

«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао яқин вақт ичида клубини тарк этиб, MLS чемпионатига йўл олиши мумкин.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра, колумбиялик ушбу футболчининг хизматларига «Атланта Юнайтед» жамоаси томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда, ушбу клуб Фалькаога йилига 4 млн евро миқдоридаги маош тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф қилади. 

Америкаликлар клуби бош мураббийи Херардо Мартино яқин вақт ичида футболчининг вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Бундан аввалги хабарларда Фалькао ёзда «Милан»га ўтиши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

Жорий мавсумда ушбу 32 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатининг 25 ўйинида майдонга тушиб, 18 гол урди.