Эмери "Вест Ҳэм"га келиши мумкин
May 17, 2018, 12:40 a.m. 1029

"ПСЖ" собиқ бош мураббийи Унаи Эмери "Вест Ҳэм"да иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Goal хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни "Вест Ҳэм" бош мураббийи Дэвид Мойес истеъфога чиқарилди. 

Маълум қилинишича, "Вест Ҳэм" яқин 10 кун ичида жамоанинг янги бош мураббийини тайинлайди. Клуб раҳбарияти кейинги ҳафта Эмери билан музокараларни бошлайди.