«Челси»га жарима қўлланди
May 17, 2018, 10:58 a.m. 4048

Англия футбол ассоциацияси (FA) Лондоннинг «Челси» клубини АПЛнинг 35-турида «Ҳаддерсфилд Таун» клубига қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувдаги ҳолат юзасидан жазолади. 

Ўша учрашувнинг биринчи бўлими охирида Ли Мейсон лондонликлар жамоаси футболчиларига бурчак зарбасини ижро этишга имкон бермаганди ва жамоаларни танаффусга таклиф этганди. «Челси» футболчилари эса ҳакамни ўраб олишган ва ўз норозиликларини билдиришганди.

Хабар қилинишича, FA клубни 20 минг фунт миқдоридаги жаримага тортган.