Буффон «Реал»га қарши ўйин ҳакамидан узр сўради
May 17, 2018, 7:20 p.m. 5749

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Реал»га (3:1) қарши ўйин ҳаками Майкл Оливердан узр сўради.

Маълумки, посбон уни «қалби йўқ инсон» деб айтган эди.

«Одоб-аҳлоқ чегарасидан чиқиб кетдим, бу аниқ. Ундан узр сўрайман. Аммо бу ҳолатда бошқача йўл тутолмасдим. Ҳақорат қилганим учун ҳакамдан узр сўрайман» - деди Буффон.