«Боруссия» янги бош мураббийни тайинлайди
May 17, 2018, 5:33 p.m. 2606

«Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр янги мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» клубига тайинланади, деб хабар бермоқда Kicker.

Франциялик мутахассис немислар билан 3 миллион евро маошни кўзда тутувчи шартнома бўйича келишиб олган.

Қайд қилиш жоизки, Фавр Германияда ишлаш бўйича катта тажрибага эга. У 2007 - 2009 йилларда «Ҳерта», 2011 - 2015 йилларда «Боруссия» М клубларини бошқарган.`

Ўтган мавсумни «қовоғарилар» жуда бўш иштирок этишди ва икки бош мураббийни– Петер Бос ва Петер Штегерни алмаштиришга мажбур бўлишган эди.