"Атлетико" президенти Гризманн ҳамда Симеоне келажаги ҳақида гапирди
May 17, 2018, 12:34 a.m. 4437

"Атлетико Мадрид" президенти Энрике Сересо клуб жамоа бош мураббий Диего Симеоне ҳамда ҳужумчи Антуан Гризманни қўйиб юбормаслиги, шунингдек, "Реал Мадрид" президенти Флорентино Переснинг Европа Лигаси финалидан олдин қилган қўнғироғи ҳақида айтиб берди. 

"Антуан Гризманн ва Диего Симеоне "Атлетико"да қолади.

Финалдан олдин Флорентино Перес менга телефон қилди ва "Атлетико"га Европа Лигасида омад тилади. У биз УЕФА Суперкубогида учрашишимизни айтди", – деди Сересо.