Зорро «Шахтёр» билан янги шартнома имзолади
May 16, 2018, 9:57 p.m. 2376

«Шахтёр» бош мураббийи Пауло Фонсека клуб билан янги шартнома имзолади. 

O Jogo хабарига кўра, португалиялик мутахассис яна икки йил давомида клубда ишлайди ва йилига 4 миллион евро маош олади.

Маълумки, Фонсека «Шахтёр» билан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқса, матбуот анжуманига Зорро либосида келишни ваъда берган ва бу ишни уддалаган эди. 

Аввалроқ, Фонсека билан «Арсенал» ва «Зенит» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.