Зидан терма жамоани бошқаришга тайёр
May 16, 2018, 5:02 p.m. 6553

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасида ишлашга қарши бўлмайди.

El Confidencial тарқатган хабарга кўра, Зидан ўзига Франция Футбол федерацияси томонидан мавжуд қизиқиш ҳақида билади.

Франциялик мутахассис жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида ишга ўтишга тайёр.

Хабарда Зиданга «Реал»да ишлаш ёқиши, аммо у Мадрид клубидаги иши охирлаб қолганини ҳис этаётгани қайд этилган.

Айни вақтда Франция термасини Дидье Дешам бошқармоқда, у 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда.