Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга тайёр
May 16, 2018, 7:24 p.m. 3424

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасида ишлашга қарши эмас.

El Confidencial хабарига кўра, Зидан Франция футбол федерацияси томонидан бўлаётган қизиқишдан хабардор. Мутахассис «Реал»ни тарк этадиган бўлса, Франция терма жамоасини бошқариши мумкин.

Айни пайтда, французларга устозлик қилаётган Дидье Дешам жаҳон чемпионатидан сўнг, жамоани тарк этмоқчи.