Ўзбекистон терма жамоаси Қатар билан ўртоқлик ўйини ўтказади
May 16, 2018, 2:02 p.m. 2505

Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилнинг 16 октябрь куни, Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади, деб хабар беради ЎФА сайти.

Бу билан терма жамоа январь ойида ўтказиладиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 19 май куни Теҳронда жаҳон чемпионати иштирокчиси Эрон билан ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Бу ўйинда мураббийлар штаби ёшлар таркибини майдонга туширишни мақсад қилган.