«Ювентус»нинг янги либоси мухлисларга ёқмади
May 16, 2018, 9:53 p.m. 3526

«Ювентус» мухлисларидан бири жамоанинг янги мавсум либосидан норози бўлди ва change.org сайтида уни ўзгартириш талаби билан петиция яратди.

Унинг фикрига кўра, футболкадаги титул ҳомийнинг номи асосий фондан фарқ қилувчи рангларда ишланган ва худди ямоқ солингандек тасаввур уйғотмоқда. Фанат футболка дизайни бўйича ўз таклифни ҳам берган.

Айни пайтда петиция 11 мингдан ортиқ имзо йиғган.