«Спортинг» футболчиларига ҳужумда иштирок этишда гумонланиб, 21 киши қўлга олинди
May 16, 2018, 5:17 p.m. 1093

Португалияда Лиссабоннинг «Спортинг» клуби базасига ҳужум уюштирган безори фанатлар бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

O Jogo манбаси тарқатган хабарга кўра, ушбу иш доирасида полиция «Спортинг» футболчилари ва ходимларига ҳужум қилишда гумонланаётган 21 кишини қўлга олган.

Бундан аввалроқ ушбу нашр 50 нафар атрофидаги безори капюшонларда «Спортинг» базасига бостириб киргани, футболчилар ҳамда мураббийларни калтаклагани ҳақида хабар берганди. Ҳужумдан энг кўп зарар кўрган футболчи Бас Дост бўлди, у бошидан жиддий жароҳатлар олган.

Охирги турда «Спортинг» мағлубиятга учради ва Примера турнир жадвалида «Бенфика»ни қувиб ўтиб, ЕЧЛга йўлланма берувчи иккинчи ўринни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди. Натижада, жамоа фанатлари ғазабга минишди.