Саудия Арабистони ўртоқлик ўйинида Грецияни мағлуб этди
May 16, 2018, 2:56 a.m. 1170

Саудия Арабистони 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Грецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

19-дақиқада Салим Ал Доссарий ҳисобни очган бўлса, иккинчи гол 79-дақиқада Муҳаммад Кану томонидан киритилди. 

43-дақиқада Греция жамоа ҳимоячиси Димитрис Яннулис қизил карточка олгани сабабли ўйинни 10 киши бўлиб давом эттирди. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ЖЧ-2018’да Россия, Уругвай ҳамда Миср терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. 

Ўртоқлик ўйини

Саудия Арабистони – Греция 2:0

Голлар: Салим Ал Доссарий 19’, Муҳаммад Кану 79’
Четлатиш: йўқ –  Димитрис Яннулис 43’