Сарри «Наполи»даги келажаги бўйича бир қарорга келди
May 16, 2018, 10:56 p.m. 2273

«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри клубни тарк этмайдиган бўлди, деб хабар беради Goal.

Бугун мутахассис клуб хўжайини Аурелио Ди Лаурентис билан учрашиб, жамоа ва ўзининг келажагини муҳокама қилган. Томонлар ўзаро ҳамкорликни узайтиришга келишиб олган. Энди Сарри «Наполи» билан 2021 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг маоши 1,5 млн евродан 4 млн еврога оширилади.

Аввалроқ, Сарри билан «Зенит», «Челси» ва «Монако» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.