Роналду ва Карвахаль жароҳатидан тикланиб олишди
May 16, 2018, 1:36 p.m. 2818

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва ҳимоячи Даниэль Карвахаль умумий гуруҳ машғулотларига қайтишди. Бу ҳақда мадридликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчилар жароҳатидан тўлиқ тикланиб олган ва 26 май куни «Ливерпуль»га қарши Чемпионлар Лигаси финал ўйинида жамоасига ёрдам беришга тайёр.

Маълумки, Карвахаль Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйинда, Роналду эса Ла Лига доирасидаги «Барселона»га қарши баҳсда жароҳат олган эди.