«ПСЖ» «Реал»га Неймар нархини эълон қилди
May 16, 2018, 10:34 a.m. 28544

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Неймарни «Реал»га сотишга тайёр.

Испания матбуоти хабарига кўра, парижликлар бразилиялик тўпурар учун 370 миллион евро сўрамоқда. Бу ўтган йили «Барселона»га тўланган қийматдан 1,5 баробар кўпдир. Ўша пайтда Неймар 222 миллион евро нарх билан тарихдаги энг қиммат футболчига айланган эди.

Айни пайтда 26 ёшли футболчи жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда.