Осиё Чемпионлар Лигасида Қатар, Эрон, Жанубий Корея, Хитой ва Япония клублари қолди
May 16, 2018, 11:34 p.m. 2167

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфинал ўйинларига якун ясалди. Унинг натижаларига кўра, бош соврин учун Қатар, Эрон, Жанубий Корея, Хитой ва Япония клублари беллашадиган бўлди.

ОЧЛ чоракфинал иштирокчилари:

Ғарбий ҳудуд:
Персеполис (Эрон)
Истиқлол (Эрон)
Ас-Садд (Қатар)
Ад-Духаил (Қатар)

Шарқий ҳудуд:
Тяньцзин Цюанзян (Хитой)
Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея)
Кашима Антлерс (Япония)

Чоракфинал қуръасида жамоалар ҳеч қандай саватларга ажратилмайди, аммо ҳудудлар бўйича алоҳида ўйинлар сақланиб қолади. Баҳслар август ва сентябрь ойларида ўтказилади.