Мураббийларга планшетдан фойдаланишга рухсат берилди
May 16, 2018, 9:06 p.m. 1678

Халқаро футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) ўйинлар пайтида мураббийлар штабига мобил электрон қурилмаларидан фойдаланишга рухсат берди.

Шу туфайли, ФИФА ЖЧ-2018 иштирокчиларига техник ускуналар мажмуасини тақдим қилишни режалаштирмоқда. У мураббийларга таҳлилчилар билан алоқада бўлиш имкониятини беради.

Ҳар бир жамоа иккита планшетни олади: бири матбуот учун мўлжалланган трибунадан ўйинни кузатувчи таҳлилчи учун, иккинчиси мураббийлар штаби учун.

Бундан ташқари, жамоалар ФИФА платформасида ўйиндан кейинги таҳлиллар натижасини ҳам олиш имкониятига эга бўлишади.