Моуриньо «Манчестер Юнайтед»га Бонуччини таклиф қилмоқчи
May 16, 2018, 11:21 a.m. 2752

«Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 

Football Italia хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо 31 ёшли футболчини жамоаси таркибида кўришни истаяпти.

Аввалроқ, Бонуччи ўғлининг хасталиги боис, Италияни тарк этишни истамаган эди. Энди у соғайиб кетди ва ҳимоячи бошқа чемпионатга ўтиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччи ўтган йили «Ювентус»ни тарк этиб, 48 миллион евро эвазига «Милан»га ўтган эди.