«Милан» Рейнанинг трансферини тасдиқлади
May 16, 2018, 10:34 a.m. 3016

«Милан» Спорт директори Массимилиано Мирабелли ёзда жамоага «Наполи» дарвозабони Пепе Рейна эркин агент мақомида келиб қўшилишини тасдиқлади.

«Бизда Рейнани текинга қўлга киритиш имконияти пайдо бўлди ва биз буни аъло даражадаги стратегик қарор ҳисобладик. Биз бу орқали жамоада рақобатни кучайтиришимиз мумкин. Рейна майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам жуда фойдали бўлади. Бизга тажрибали футболчилар зарур.

Доннарумма ҳақида гапирадиган бўлсам, агар у кетмоқчи бўлса, ўзи келиб бизга буни айтиши керак. Ҳозирча бундай бўлгани йўқ. Агар унинг ўзи келса, «Милан» унга билдирилган таклифни кўриб чиқишга тайёр», — дея Мирабеллининг сўзларини келтирган Football Italia. 

Бундан аввалроқ Рейна «Наполи» билан шартномани узайтирмаслиги, ёзда эркин агентга айланиши ҳақида хабар берилганди.