Месси терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди
May 16, 2018, 3:07 a.m. 6605

Аргентина терма жамоаси ҳамда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди. 

"Аргентина терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлмаса ҳам, барибир унинг сафида тўп суравераман. 2016 йилда терма жамоадан кетишим ҳақида эълон қилганимдан кейин, катта хато қилганимни дарҳол тушунганман. Доимо ўз орзуларинг учун курашни давом эттириш керак. 

Кучли "тўртлик"ка кирсак, бу Аргентинанинг мусобақада яхши иштирок этганини англатади. Биз ўз тарихимиз сабабли у ерда бўлишга ҳақлимиз. Бу катта куч ва меҳнатни талаб қилади, бироқ биз "тўртлик"ка киришга мажбурмиз", – деди Месси.