Месси Роналду билан бўлган рақобат ҳақида гапирди
May 16, 2018, 11:50 a.m. 15536

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси тарихда энг яхши футболчи бўлиш учун «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан рақобатлашаётгани ҳақидаги фикрларга изоҳ берди.

«Тарихда энг яхши бўлишга қизиқмайман. Ҳеч қачон биринчи, иккинчи, учинчи ёки тўртинчи бўламан деб ўйламаганман.

Янги мавсум бошланганида футболчи сифатида янада яхши бўлишга интиламан, барча турнирларда ғолиб чиқишни истайман, ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлашга ҳаракат қиламан.

Тарихдаги энг яхши футболчи мақомига эга бўлишнинг мен учун аҳамияти йўқ. Ҳар доим мукаммаллашиб боришни истайман. Ҳеч ким билан рақобатлашмайман.

Мен тарихда энг яхши бўлиш учун эмас, балки йилдан-йилга кучайиб бориш ва ғалаба қозониш учун ўйнайман», – деб Месси сўзларини келтирмоқда TyC Sports.