Месси: «Неймарни «Реал»да кўриш - даҳшат!»
May 16, 2018, 12:20 a.m. 13615

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши, «ПСЖ» етакчиси Неймарнинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Неймар «Барселона» учун муҳим футболчи эди. Шу туфайли уни «Реал»да кўришдан даҳшатга тушиш мумкин.  

У биз билан кўплаб совринларни ютиб олган, Чемпионлар Лигаси, чемпионатда ғалаба қозонган... Бу «Барселона» учун жиддий зарба бўлади», – деди Месси.