«Манчестер Сити» бу ёзда трансферлар бозорида фаол бўлмайди
May 16, 2018, 10:18 a.m. 2417

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ёзги трансферлар кампанияси борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бир, кўпи билан икки футболчи билан шартнома тузишимиз мумкин. Балки, одамлар ишонмас, лекин бизда ҳар йили трансферлар учун 300 миллион фунтдан пул сарфлашга етгулик бюджет йўқ.

Биз жамоага етарлича харажат қилиб қўйдик. Келажакда биз трансферлар учун харажатларни камайтириб борамиз, жамоани ёшартирамиз.

Трансфер нишонларими? Эҳтимол ҳужумчи олармиз, аниқ билмайман. Чики (Бегиристайн, клуб спорт директори) ва раҳбарият билан гаплашиб олиш керак. Биз 4 фронтда кураш олиб борамиз, бундай рақобат шароитида янги футболчилар билан кучайиш ҳам керак», – деган Гвардиола Sky Sports нашрига.