Лионель Месси: «Реал» ёмон ўйнаса ҳам, натижага эришмоқда»
May 16, 2018, 9:44 p.m. 8739

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Реал»нинг таркиби ва ўйини, шунингдек Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлик ҳақида гапирди.

«Реал»нинг барча нуқталарида, худди биздаги каби, дунёнинг энг яхши футболчилари ўйнамоқда.

Бироқ, Мадрид клубида фақат уларга хос бўлган нарса бор. Ёмон ўйнаса ҳам, улар натижага эришмоқда. Биз уларни мағлуб этиш учун янада яхши жамоа бўлишимиз шарт.

Чемпионлар Лигаси чоракфиналида биз «қовун тушириб қўйдик». Ўз уйимизда эришган натижадан келиб чиқиб («Рома»га қарши ўйинда - 4:1), биз яримфиналга чиқишимиз шарт эди. Бу биз учун катта муваффақиятсизлик бўлди», – деб Месси сўзларини келтирмоқда TyC Sports.