Ковач «Бавария»га кетди - «Айнтрахт» янги бош мураббийни эълон қилди
May 16, 2018, 10:29 p.m. 2540

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби Адольф Ҳюттер бош мураббий бўлганини эълон қилди.

48 ёшли австриялик мутахассис жамоа билан 2021 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. Ҳюттер ўтган мавсумда Швейцариянинг «Янг Бойз» клубида ишлаб, чемпионлик унвонини қўлга киритган эди. Энди у фаолиятини немис клубида давом эттиради.

«Айнтрахт»нинг аввалги бош мураббийи Нико Ковач тез орада «Бавария» билан шартнома имзолайди.