Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги формати - барча тафсилотлар
May 16, 2018, 6:36 p.m. 5058

2021 йилдан бошлаб ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини янги формат бўйича ўтказади.

Анъанавий тарздаги қишки мусобақа ёзга кўчирилади ва 10 - 28 июнь кунлари бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан, биринчи турнирга Хитой мезбонлик қилади.

Чемпионат иштирокчилари сони 24тага етказилади. Улар 8та гуруҳга ажратилади. 

Илк турнирга ФИФА барча номдор ва тарихдаги энг кўп совриндор клубларни таклиф қилади. Кейинчалик, клублар мусобақага спорт тамойиллари асосида саралаб олинади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Европадан 12та клуб, Жанубий Америкадан - 4та, Шимолий Америка, Осиё ва Африкадан 2тадан клуб иштирок этади. Яна бир иштирокчи Океаниянинг энг яхши жамоаси ва Жанубий Американинг 5-жамоаси ўртасидаги плей-оффдан сўнг аниқланади. Шунингдек, мезбон мамлакат клуби ҳам турнирда қатнашади.

Айни пайтда, дастлабки турнирга Европадан таклиф қилинадиган клублар номи маълум.

Испания: Реал, Барселона
Англия: Ливерпуль, Манчестер Юнайтед
Италия: Ювентус, Интер, Милан
Германия: Бавария
Франция: ПСЖ
Голландия: Аякс

Бундан ташқари, яна иккита иштирокчи Атлетико, Манчестер Сити, Челси, Боруссия Дортмунд, Порту ва Бенфика клублари орасидан танлаб олинади.