Европада яна бир истеъфо рўй берди
May 16, 2018, 4:57 p.m. 3458

«РБ Лейпциг» клуби бош мураббийи Ральф Ҳазенхюттль ўз лавозимини тарк этади.

Bild маълумотига кўра, томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. Ҳамкорликни тўхтатиш бўйича ташаббус клуб раҳбариятидан чиққанди.

Ҳазенҳюттль билан бирга «Лейпциг»ни унинг мураббийлар штаби ҳам тарк этади.

Ушбу мутахассис немислар клубини 2016 йил ёзида «РБ» бундеслигага чиққанидан бери бошқараётганди. Биринчи мавсумдаёқ клуб иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди, гуруҳ босқичида учинчи ўринни олиб, Европа Лигасида иштирокини давом эттирган жамоа турнирнинг 1/4 финалига қадар етиб борди.

Лекин ички чемпионатда «Лейпциг»нинг иши юришмади - жамоа атиги олтинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда Европа Лигасида қатнашадиган бўлди.