Элдор Шомуродов жамоаси Премьер-лигадан четлатилиши мумкин
May 16, 2018, 5:57 p.m. 3398

Россиянинг «Ростов» клуби Россия футбол иттифоқидан келаси мавсумда Премьер-лигада иштирок этиш учун лицензия ололмади.

Асосий муаммо - клубнинг оғир молиявий аҳволидир. Айни пайтда «Ростов»нинг қарзлари 600 миллион рублга етган. Клуб собиқ футболчилари Фёдор Кудряшов, Александр Ерохин, Марко Девич, шунингдек, бошқа клублар билан, РФИ ва солиқ инспекцияси билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган.

РФИ «Ростов» клубига молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун 30 май кунига қадар мухлат берган. Акс ҳолда, жамоа Прмеьер-Лигадан четлатилади. Маълумки, клуб таркибида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам тўп тепяпти.