Дэвид Мойес ишдан кетди
May 16, 2018, 4:38 p.m. 1966

«Вест Ҳэм» бош мураббийи Дэвид Мойес ўз лавозимини тарк этди.

Лондонликлар клуби сайтида ушбу шотландиялик мураббий билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. У билан шартнома жорий мавсум якунига қадар тузилганди.

55 ёшли Мойеснинг ёрдамчилари ҳам «Вест Ҳэм»ни тарк этади. У клубда ноябрдан буён ишлаётганди, у ўтган йил кузида қониқарсиз натижалари учун ишдан бўшатилган Славен Билич ўрнига вақтинчаликка олиб келинганди. Мавсум якунларига кўра «Вест Ҳэм» АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллади.