«Барселона» янги трансфери бўйича келишувга эришди
May 16, 2018, 3:10 p.m. 14772

«Севилья» ҳимоячиси Клеман Лангле ёзги трансферлар вақтида «Барселона» сафига ўтади.

Mundo Deportivo манбаси маълумотига кўра, каталонлар клуби севильяликлар билан ушбу франциялик футболчи трансфери борасида келишувга эришган.

«Барселона» Лангле учун белгиланган бадал пулини – 35 миллион еврони тўлашга тайёр.

2016 йилдан буён Испания чемпионатида тўп суриб келаётган футболчининг ўзи ҳам каталонлар билан 5 йиллик шартнома тузишга тайёр. 

Айни вақтда 22 ёшда бўлган Лангле жорий мавсумда «Севилья» сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва бир голга пас берган.