"Барселона" "Шахтёр" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
May 16, 2018, 1:04 a.m. 3242

"Барселона" скаутлари "Шахтёр" ярим ҳимоячиси Фредни кузатишмоқда ва клуб раҳбариятига футболчи ҳақида илиқ фикрлар ҳам билдиришган. 

Mundo Deportivo берган маълумотга кўра, "Барселона" Фред Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркибидан ўрин олгани – унинг даражасини тасдиқлайди. Клуб раҳбарияти футболчи бугунги кунда 50 млн евродан арзон нархга харид қила олмаслигини тушунишади. 

Ҳозирги кунда "Барселона" жамоани тарк этаётган Андрес Иньестанинг ўрнига номзод қидирмоқда. 

Аввалроқ "Манчестер Сити" Фред учун 50,6 млн евро таклиф қилишган эди.