Балотелли ўзига янги клуб топди
May 16, 2018, 3:30 p.m. 6959

«Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли «Марсель»га ўтишга яқин.

TMW хабарида қайд этилишича, Европа Лигаси финалида «Марсель» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсдан кейин футболчи ўз қарори ҳақида маълум қилади.

Футболчига «Рома» ва «Фиорентина» клубларидан ҳам қизиқиш билдирилган, аммо бу клублар Балотеллининг талабларини бажара олишмаган. 

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Балотелли «Ницца» учун 27 ўйинда майдонга тушди ва 18 гол урди.