Азар «Челси» билан нега шартномани узайтирмаётганини тушунтирди
May 16, 2018, 10:57 a.m. 9386

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар клуб билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. У жамоа раҳбариятидан янги трансферларни кутяпти.

«Кейинги мавсумда янги футболчиларни кутаман. Таркибга кучли ўйинчилар келишини истайман, чунки биз АПЛ ғолиби бўлмоқчиман.

Айнан шу мақсадда, янги шартнома имзолашга шошилмаяпман. Бу жуда жиддий қадам, шунинг учун кўп ўйлаб кўришим керак. Аммо бир нарса аниқ: бу ерда бахтиёрман» - деди Азар.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» жорий мавсумда 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.