Артета – «Арсенал» бош мураббийлиги учун асосий номзод
May 16, 2018, 2:19 p.m. 1569

«Арсенал» янги мураббий бўйича бир қарорга келиб бўлган. The Guardian хабарига кўра, 22 йиллик фаолиятдан кейин жамоани тарк этаётган Арсен Венгер ўрнига «канонирлар»ни жамоанинг собиқ футболчиларидан бири Микель Артета бошқаради.

Испаниялик собиқ футболчи айни вақтда «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилмоқда.

Маълум қилинишича, Артетанинг ўзи ҳам Лондон жамоасига келишни истамоқда, ўз навбатида, «Арсенал» раҳбарияти бошқа номзодлар билан музокараларда муваффақиятга эришмаган. «Ювентус» мураббийи Массимилиано Аллегри  трансферлар устидан тўлиқ назорат ўрнатишни истаган бўлса, айни вақтда «Нью-Йорк Сити»ни бошқараётган Патрик Виера «Арсенал» раҳбарияти томонидан қилинган қўнғироқни жиддий қабул қилмаган.