«Арсенал»нинг ёзги илк трансфери маълум бўлди
May 16, 2018, 1:01 p.m. 9358

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Сократис Папастатопулос «Арсенал»га ўтишга яқин.

Sky Sport Italia хабарига кўра, 29 ёшли грециялик футболчи 20 миллион евро эвазига «қуролсозлар» таркибига қўшилади.

Айни пайтда, «Арсенал» бош мураббийи лавозимига ким тайинланиши ҳам мавҳум бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан Арсен Венгер ўрнини «Манчестер Сити»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Микель Артета эгаллаши мумкин.