Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун якуний таркиби эълон қилинди
May 16, 2018, 6:19 p.m. 9108

Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт 2018 йилги жаҳон чемпионати учун 23 футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.

Мураббий мундиалга Жек Уилшер ва Жо Ҳарт каби футболчиларни олиб кетмайдиган бўлган, Александер-Арнолд ва Лофтус-Чик каби ёш футболчиларни таркибга жалб қилган.

Инглизлар гуруҳ босқичида G гуруҳида Бельгия, Тунис ва Панама терма жамоаларига қарши беллашади.