Англия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган футболчи вафот этди
May 16, 2018, 9:48 p.m. 1835

Англия терма жамоаси таркибида 1966 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Рэй Уилсон 83 ёшида оламдан ўтди.

Инглизлар жамоасининг ёши энг катта бўлган собиқ футболчисининг ўлимига Альцгеймер хасталиги сабаб бўлган.

Уилсон фаолияти давомида «Ҳаддерсфилд», «Эвертон», «Олдҳэм» ва «Брэдфорд» клубларида ўйнаган.