Агенти Эриксенни «Барселона»га таклиф қилди
May 16, 2018, 5:58 p.m. 3817

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Кристиан Эриксен «Барселона» сафида пайдо бўлиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, агент Мартин Схутс каталонияликлар клубига ёзги трансферлар вақтида ушбу даниялик мижозини харид қилишни таклиф этган.

«Барселона» Эриксенни аввалдан кузатиб келмоқда, у 2017 йил ёзида сотиб олиниши ҳам мумкин эди, ўшанда Филиппе Коутиньо борасида музокаралар муваффақиятсизликка учрагач, ушбу футболчига эътибор қаратилганди, аммо «Тоттенҳэм» президенти Дэниэл Леви футболчини қўйиб юборишга рози бўлмаганди.