Агар «Ливерпуль» Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса... Гари Невиллдан ғалати ваъда
May 16, 2018, 6:53 p.m. 16244

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси ва мураббий Гари Невилл ғалати ваъда бериб, барчани ҳайрон қолдирди. Энди у ўз тилидан тутилиши мумкин.

Гап шундаки, 43 ёшли мутахассис «Ливерпуль» ва «Челси» клубларининг жорий мавсумдаги муваффақиятига ишонмаяпти.

Хусусан, Гари агар «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»ни мағлуб этса ва «Челси» Англия Кубоги финалида «Манчестер Юнайтед»дан устун келса, мобил алоқа мавжуд бўлмаган ва wi-fi йўқ бўлган ҳудудга бир йилга равона бўлишни ваъда берган.

Аввалроқ, у «Манчестер Юнайтед» АПЛ жадвалида «Манчестер Сити»дан олдинги ўринни эгаллаши ва кўпроқ соврин ютиб олиши борасида баҳс бойлаб, ютқазган эди.