«Ювентус» икки юлдуз футболчини таркибга қўшиб олмоқчи
May 15, 2018, 4:01 p.m. 7164

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти ва «Челси» ҳужумчиси Альваро Мората «Ювентус»нинг асосий трансфер нишонларига айланган.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар жамоаси юқори тоифали ҳавбек билан шартнома имзолашни истамоқда, клуб шорт-листида Верраттидан ташқари Сергей Милинкович-Савич («Лацио») ҳам бор.

«Ювентус» Моратани ҳам ижарага олишни истамоқда, «Челси» ушбу футболчисини 60 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган.

Турин клуби раҳбарияти 25 ёшли испаниялик ҳужумчи вакиллари билан бир неча ҳафтадан буён музокара олиб бормоқда. La Gazzetta dello Sport хабарида айтилишича, футболчининг ўзи ҳам А Серияга қайтишга қарши эмас.

«Ювентус» «Челси»га Моратанинг маошини тўлаб бориш ва кейинроқ уни 50 миллион еврога харид қилиш (бир неча траншга бўлиб) вариантини таклиф этмоқда.