Янги форматда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари маълум қилинди
May 15, 2018, 5:18 p.m. 11890

2021 йилда янги формат бўйича ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 10та иштирокчиси маълум бўлди.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, турнирда «Реал», «Барселона», «Ювентус», «ПСЖ», «Бавария», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» билан бирга Голландиянинг «Аякс», Италиянинг «Интер» ва «Милан» клублари ҳам таклиф олган. Бундай танлов клубларнинг ички ва халқаро ареналардаги тарихий ютуқларидан келиб чиққан. 

Қолган иккита йўлланма учун «Манчестер Сити», «Челси», «Атлетико», «Порту», «Бенфика» ва «Боруссия» Д клублари даъвогарлик қилмоқда.