Ван Дейк – яккакурашлар қироли
May 15, 2018, 4:52 p.m. 3561

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виргил ван Дейк Англия чемпионатининг жорий мавсуми якунларига кўра яккакурашларда ғолиб чиқиш бўйича энг яхши натижани қайд этган.

Мавсумнинг биринчи қисмини «Саутҳемптон»да ўтказган ушбу нидерландиялик футболчининг кўрсаткичи - 72,3 фоизга тенг бўлган.

Бу борада иккинчи ўринни «Сток Сити» ҳимоячиси Курт Зума эгаллаган (71,9%).

Топ-5 да шунингдек қуйидаги футболчилар ўрин олган: Ян Вертонген («Тоттенҳэм», 67,9 фоиз), Жеймс Тарковски («Бёрнли») ва Жамаал Ласселс («Ньюкасл») – 66,7 фоиздан.

Ушбу рўйхатдаги футболчилар чемпионат ўйинларида камида 250 марта яккакурашларда енгиб чиқишган.