Тухель «ПСЖ»га тайинланганига изоҳ берди
May 15, 2018, 11:02 a.m. 3505

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель янги лавозимда иш бошлашидан олдин, ўз фикрларини айтди.

«Дунё савиясидаги ажойиб клуб - «ПСЖ»га катта хурсандчилик, фахр ва иштиёқ билан қўшиламан. Футболчилар билан иш бошлаш имкониятини сабрсизлик ила кутмоқдаман. Биз клубни халқаро даражадаги чўққиларга олиб чиқмоқчимиз.

«ПСЖ» салоҳияти жуда юқори ва бу мен учун фаолиятимдаги энг катта чорлов. Европанинг афсонавий стадионларидан бири «Парк де Пренс»даги илк ўйинимни сабрсизлик билан кутаман», – деди Тухель.