«Тоттенҳэм» Почеттинога янги шартнома таклиф этди, мураббий ўз талабини билдирди
May 15, 2018, 9:58 a.m. 4293

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино ёзги трансферлар вақтида катта бюджетга эга бўлишни истамоқда.

The Telegraph маълумотига кўра, аргентиналик мураббий клуб президенти Дэниэл Левидан ёзда янги футболчилар сотиб олиш учун 150 миллион фунт ажратилишини сўраган. Бундан ташқари, Почеттино «Тоттенҳэм» клуб етакчилари билан молиявий жиҳатдан яхшиланган янги шартномалар имзоланишини истамоқда.

Леви ҳам Почеттинони жамоада сақлаб қолишни истамоқда ва унга йилига 8,5 миллион фунтдан тўлашни назарда тутувчи янги шартнома таклиф қилмоқда, аммо мураббий бу таклифга рози бўлишдан аввал, жамоа ёзда кучайтирилишига ишончи комил бўлиши керак.