Телепортация - Черчесов Германия терма жамоаси таркиби эълон қилинган тадбирда иштирок этди
May 15, 2018, 10:51 p.m. 3018

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун таркиби эълон қилинган тадбирда иштирок этди. Маросим Дортмунд шаҳрида ўтказилди.

Қизиғи шундаки, Черчесовнинг ўзи Германияга ташриф буюрмади. Ташкилотчилар россиялик мутахассис тасвирини голограмма шаклида саҳнага чиқаришди. Тадбир давомида Черчесов Бундестим бош мураббийи Йохаим Лёв билан мулоқот қилди.