Суперлига. «Пахтакор» билан «Бунёдкор» сафарда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
May 15, 2018, 8:50 p.m. 3739

Суперлигада 12-тур ўйинлари давом этмоқда.

«Пахтакор» сафарда «Сўғдиёна»ни 1:0 ҳисобида енгди ва пешқадамликни сақлаб қолди. «Бунёдкор» Филип Раевац дубли эвазига Олмалиқда ғалаба қозониб, уни таъқиб қилишда давом этмоқда. «Навбаҳор» ўз майдонида «Металлург»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Азамат Алланиёзов ҳет-трик соҳиби бўлди.

Суперлига, 12-тур
15 май

Сўғдиёна (Жиззах) – Пахтакор (Тошкент) - 0:1 
Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 9511 томошабин. 
Гол: Жалолиддин Машарипов (71 пен)

Навбаҳор (Наманган) – Металлург (Бекобод) - 3:0 
Наманган. «Марказий» стадион.
Голлар: Азамат Алланиёзов (52, 71, 88)

ОКМК (Олмалиқ) – Бунёдкор (Тошкент) - 1:2 
Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Голлар: Зафар Полвонов (63) - Филип Райевац (14, 34)