Шота Арвеладзе: «Сўғдиёна» стадиони майдони яхши эмас»
May 15, 2018, 9:24 p.m. 1752

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Пахтакор» (0:1) ўйинидан сўнг, меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ва ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўз фикрларини айтишди.

«Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади. Ўйин жуда қийин кечди. Биз ҳар доим ўзимиз хоҳлагандек футбол ўйнашни истаймиз. Бугун шунга уриндик. Ўйиндаги интизом ва интилиш менга маъқул келди. Оғир беллашувларда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.
Яхшироқ ўйин намойиш этишга интилишда давом этамиз» - деди Арвеладзе.

«Яхши футбол кўрсатиш учун биринчи навбатда майдонни яхши ҳолатга келтириш лозим. Мезбонлар охирги поғоналарда кетишаётгани сабабли, бор кучларини ишга солишмоқда. Пешқадамларга қарши учрашувларда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ўйин оғир кечди.
Майдон ҳолати яхшироқ бўлганда бемалол чиройлироқ футбол кўрсата олардик» - деди Шораҳмедов.